Қашқадарёдан пойтахтга олиб келинган 600 кг гўшт мусодара қилинди

1 дақиқа ўқиш11.8K
Қашқадарёдан пойтахтга олиб келинган 600 кг гўшт мусодара қилинди

Пойтахтга сотиш учун ноқонуний йўл билан олиб келинаётган йирик миқдордаги яроқсиз гўшт фош этилди. Ички ишлар вазирлигининг маълумот беришича, Қашқадарё вилоятидан Тошкентга йўл олган 600 килограммдан ортиқ гўшт маҳсулоти тегишли ҳужжатларсиз ва санитария қоидаларига зид равишда ташилаётгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, бу гўштлар Cobalt русумли автомобиль салони ва юкхонасига жойлаштирилган ҳолда олиб кетилаётган. Лаборатория текширувлари натижасида, ҳайвон гўшти истеъмолга мутлақо яроқсиз экани аниқланди. Маҳсулот зарарсизлантириш мақсадида ёқиб йўқ қилинган.

Шунингдек, расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти ҳудудида ҳам 1,5 тоннадан ортиқ яроқсиз гўшт истеъмолга чиқиб кетишининг олди олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан 29 ёшли ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида баённома расмийлаштирилди. Суд қарорига мувофиқ, унга 412 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мутасадди идоралар аҳолини яна бир бор огоҳлантириб, харидорлар ҳар қандай гўшт маҳсулотини сотиб олишдан олдин сотувчидан тиббий дафтарча ҳамда ветеринар хулосасини талаб қилиши шартлигини эслатди. Чунки бу ҳужжатларсиз сотилаётган маҳсулотлар истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Масъуллар таъкидлаганидек, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ҳар бир фуқаро ўзини ва яқинларини ҳимоя қилиш мақсадида эътиборли ва талабчан бўлиши зарур.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?