date

Ердаги сўнгги 2 ойдаги энг кучли магнит бўрони якунланди

Ердаги сўнгги 2 ойдаги энг кучли магнит бўрони якунланди

Сўнгги икки ой ичида кузатилган энг кучли магнит бўрони якунланди.

Бу табиий ҳодиса 30 соатдан ортиқ давом этгани аниқланди. У G2.0 даражасигача кўтарилган — бу жорий йил 13–14 июн кунлари кузатилган сўнгги кучли бўрондан кейинги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Шу билан бирга, Қуёш шамоли тезлиги 50 фоизга ошган ҳолда сақланмоқда. Бу ҳароратда кескин ўзгаришлар рўй бериш эҳтимолини келаси ҳафта ўртасигача сақлаб туради.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса ноқулай метеошароитига сезгир инсонлар саломатлигига маълум таъсир кўрсатиши мумкин.

Агарда сўнгги кунларда бош оғриғи, чарчоқ, уйқусизлик ёки асабийлик кузатилган бўлса, бу бевосита магнит фаоллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ҳозирда бўрон тугаган бўлса-да, баъзи физиологик таъсирлар яна бир неча кун сақланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ердаги сўнгги 2 ойдаги энг кучли магнит бўрони якунланди