date

40 даражали иссиқ қайтади: 28 август учун об-ҳаво прогнозлари

40 даражали иссиқ қайтади: 28 август учун об-ҳаво прогнозлари

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 28 август куни мамлакатимизда яна жуда иссиқ ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Бир қатор ҳудудларда ҳарорат 40 даражагача кўтарилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тошкент шаҳри
Пойтахт осмони қисман булутли бўлади. Ёмғир ёғиши назарда тутилмаган. Шамол шарқ йўналишидан соатига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат тунги соатларда 22–24 даража, кундузги пайтда эса 37–39 даража атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Бу ҳудудларда ҳам об-ҳаво нисбатан барқарор бўлади. Осмон бироз булутли, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7–12 метр тезликда эсади. Тунги ҳарорат 17–22 даража, кундузи эса 34–39 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Осмон бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсиши мумкин. Тунги ҳарорат 20–25 даража, кундузи эса 35–40 даражагача етди.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳам об-ҳаво нисбатан барқарор бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиши мумкин. Тунги ҳарорат 19–24 даража, кундузи эса 34–39 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳудудда осмон бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан соатига 7–12 метр тезликда эсиши тахмин қилинмоқда. Ҳарорат тунги пайтда 20–25 даража, кундузи эса 35–40 даража атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Фарғона водийсида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади. Ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсиши мумкин. Тунги ҳарорат 17–22 даража, кундузи эса 34–39 даража атрофида бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари
Тоғли минтақаларда об-ҳаво нисбатан салқинроқ бўлиши мумкин. Осмон бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат тунги соатларда 14–19 даража, кундузи эса 25–30 даража атрофида бўлади.

Шу тариқа, 28 август куни мамлакатимиз бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Мутасаддилар аҳолини эҳтиёткорлик чораларига амал қилишга ва иссиқдан ҳимояланиш учун зарурий қоидаларга риоя этишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 40 даражали иссиқ қайтади: 28 август учун об-ҳаво прогнозлари