date

“Манчестер Сити” Лукман трансферига қизиқиш билдирмоқда

“Манчестер Сити” Лукман трансферига қизиқиш билдирмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини янада кучайтириши мумкин бўлган номзодлар устида жиддий иш олиб боряпти. Айниқса, ҳужум чизиғини кучайтириш масаласида “шаҳарликлар”нинг режалари катта қизиқиш уйғотмоқда.

Caught Offside тарқатган маълумотга кўра, манкунианликлар Италиянинг “Аталанта” клубида тўп суриб келаётган Адемола Лукман трансфери бўйича вазиятни ўрганмоқда. Асосан бу футболчи учун асосий рақобатчи “Интер” ҳисобланар эди. Бироқ миланликлар бергамоликлар билан келишувда бадал суммаси борасида келиша олмаган ва натижада музокаралар самарасиз якунланган.

Нигериялик 27 ёшли форвардга аввалроқ Англиянинг “Арсенал” ва “Челси” клублари ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ бу жамоалар ҳали амалий қадамга ўтгани йўқ.

Transfermarkt платформаси мутахассислари Лукманни 60 миллион евро атрофида баҳолашмоқда. Шунингдек, футболчининг “Аталанта” билан амалдаги шартномаси яна камида икки мавсумга мўлжалланган.

Муттахассислар фикрича, агар Гвардиола уни жамоага қўшиб олса, “Манчестер Сити” ҳужум чизиғида янада тезкорлик ва янги услубга эга бўлиши мумкин. Мухлислар эса яқин кунларда бу трансфер борасида қандай янгиликлар бўлишини интиқлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” Лукман трансферига қизиқиш билдирмоқда