date

Бентуга неча кун? ЖЧ олди тайёргарлик тақвими ҳақида батафсил

Бентуга неча кун? ЖЧ олди тайёргарлик тақвими ҳақида батафсил

АҚШ, Мексика, Канада мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тақвим жиҳатдан кўп вақт бордек туюлса-да, бу миллий жамоалар футболида жуда кам ҳисобланади. Сир эмаски, терма жамоалар клубга ўхшаб ҳар куни эмас, фақат ФИФА кунларида йиғилишади. Жамоа устози айнан шу паллаларда унумли фойдаланиб, ўз услуби ва тактик қарашларини сингдиради. Хўш, Бенту терма жамоамизни қўлга олса, Жаҳон чемпионатига қадар тайёргарлик учун қанча вақт йиғилади?

Аввало, CAFA турнирини ўз ичига олган бу ФИФА кунларини ҳисобга олмаймиз — Кападзе катта эҳтимол шу билан ишини тугатиб қўяди.

ОКТЯБР ОЙИ (6–14):
Бенту илк йиғинни 6–14 октябрь кунлари олиб боради. Унга қадар Суперлига, Элит ОЧЛ ва ОЧЛ учрашувлари бор. Демак, октябр ойидаги ФИФА кунларида 2 та учрашув ўтказиш имконияти мавжуд.

НОЯБР ОЙИ (10–18):
Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинлари ФИФА кунларининг 10–18 ноябрь саналарига тўғри келади. Халқаро майдондаги клубларимиз учун мавсум декабрь ойида якунланади.

ҚИШКИ ОЙЛАР (21 ДЕКАБР – 18 ЯНВАР):
Тақвимга кўра 21 декабрдан 18 январгача бўш кунлар бор. Лекин футболчилар таътилда бўлишини ва мавсумни кеч тугатишини ҳисобга олсак, январь ойида йиғин ташкил қилиниши эҳтимоли бор, бироқ аниқ эмас. Футболчи мавсумга клуби билан тўлиқ тайёргарлик қилиши керак. Январда Бенту йиғин ўтказадими ёки йўқ — ҳозирча номаълум: унинг қарашлари қандай, қачон ва қайси пайт йиғади — билмаймиз.

МАРТ ОЙИ (23–31):
Март ойининг бошида ички чемпионат баҳслари старт олади (халқаро майдондагилар учун ундан аввалроқ). Энди Ўзбекистон терма жамоаси 23–31 март саналарида тўпланишади ва тайёргарликни давом эттиришади. Бунда ҳам 8 кунлик муддат белгиланган.

ИЮН ОЙИ (1–9):
Охирги тайёргарлик жараёнлари 1–9 июнь саналари оралиғида бўлиб ўтади.

ХУЛОСА — ВАҚТ ҲИСОБИ:
Умумий ҳисобда плюс-минус 40 кунга яқин йиғин вақти бор экан. Бу ерда январь ойидаги эҳтимолий йиғинлар инобатга олинмаган — улар эҳтимол сифатида кўрилган, холос.

Қисқаси, терма учун ҳар бир ФИФА ойнаси — олтин бочка: ўйин услуби ва тактика, ротация ҳамда рақиб танлови шу кунларда пишитилади. Бенту учун ҳам вазифа аниқ: мавжуд 40 кунлик ойнадан максимал фойдаланиб, жамоага режа ва интизомни қатъий сингдириш.


Манба: Championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бентуга неча кун? ЖЧ олди тайёргарлик тақвими ҳақида батафсил