date

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистондаги фуқароларни қизиқтирган савол — дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади? “Ўзгидромет” маркази 18–21 октябрь кунларига мўлжалланган об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Маълумотларга кўра, бутун республика бўйлаб ҳаво барқарор, бироз булутли ва асосан қуруқ бўлади, деб хабар берди uzgidromet.uz.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида осмоннинг айрим қисмида булутлар кўриниши мумкин, аммо ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ томондан соатигa 7–12 метр тезликда эсиши кутилаяпти. Ҳарорат кечаси 18 октябрда 5–10 даража, 19–21 октябрь кунлари 3–8 даража бўлади. Кундузи эса 18 октябрда 15–20 даража, 19–20 октябрда 13–18 даража, 21 октябрда 17–22 даража илиқлик кузатилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳам ҳаво барқарор бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 8–13 даражадан 6–11 даражагача пасаяди. Кундузи эса 18 ва 20–21 октябрь кунлари 21–26 даража, 19 октябрда эса 18–23 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида осмон бироз булутли бўлади. Кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража атрофида бўлиб, 19–21 октябрда 6–11 даражагача пасаяди. Кундузи эса 21–26 даражадан 18–23 даражагача ўзгариб туради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида об-ҳаво бироз булутли, лекин асосан қуруқ бўлади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, 19–21 октябрда 6–11 даража бўлади. Кундузи 18 октябрда 23–28 даража, 19–20 октябрда 21–26 даража, 21 октябрда эса 25–30 даража илиқлик сақланиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида осмон бироз булутли бўлади, шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кейинчалик 6–11 даражагача пасаяди. Кундузи эса 21–26 даражадан 18–23 даражагача ўзгариши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда ҳам об-ҳаво нисбатан барқарор бўлади. Кўпчилик жойларда ёғингарчилик кутилмайди, аммо 19 октябрь куни Тошкент вилоятининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 7–12 даражадан 3–8 даража илиққа тушиши мумкин, кундузи эса 15–20 даражадан 12–17 даражагача ўзгариб туради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?