date

Ўзбекистон бахт рейтингида 53-ўринда

Ўзбекистон бахт рейтингида 53-ўринда
2025 йилги World Happiness Report рейтингида Ўзбекистон 147 та давлат орасида 53-ўринни эгаллади. Ушбу тадқиқотда даромад, соғлиқ, ишонч даражаси, танлов эркинлиги ва жамият томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш каби омиллар, шунингдек, аҳолининг ўз ҳаёт сифатини қандай баҳолаши ҳисобга олинган. 

Аввалги йиллардаги каби, дунёнинг энг бахтли мамлакати деб яна Финляндия топилди. Афғонистон эса яна охирги ўринда қолди.

Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон 40-ўрин билан минтақадаги энг бахтли мамлакат бўлди. Ундан кейин Ўзбекистон (53-ўрин), Қирғизистон (64-ўрин), Тожикистон (80-ўрин) ва Туркманистон (91-ўрин) жойлашди.

Рейтинг БМТ иштирокида тузилган бўлиб, 2022–2024-йиллардаги сўровлар асосида тайёрланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бахт рейтингида 53-ўринда