date

Сергели тумани раҳбарлигига янги ҳоким тайинланди

Сергели тумани раҳбарлигига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳрининг тез суръатларда ривожланаётган Сергели туманида раҳбарлик алмашди. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, туманга янги ҳоким этиб Даврон Раҳимжонович Исматов тайинланди.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар, 2024 йил февраль ойидан бери Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган. Молия соҳасида катта тажрибага эга мутахассис давлат молияси, банк тизими ва иқтисодий бошқарув йўналишларида бир қатор масъулиятли вазифаларда ишлагани билан танилган.

Даврон Исматов 1982 йилда пойтахтда туғилган. Олий маълумотли бўлиб, Тошкент молия институтини тамомлаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида таҳсил олган. Мутасаддилар унинг тажрибаси туман инфратузилмасини такомиллаштириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратишда муҳим бўлишини қайд этмоқда.

Сергели туманига 2020 йилдан буён Элбек Шукуров раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг қайси лавозимга ўтаётгани ҳозирча расман маълум қилинмаган, бироқ яқин кунларда батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергели тумани раҳбарлигига янги ҳоким тайинланди