date

Ўзбекистонда 47 чиқинди полигони ёпилди

Ўзбекистонда 47 чиқинди полигони ёпилди
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 2024 йил ва 2025 йил бошида 47 та маиший чиқиндилар полигони рекультивация қилиниб, ёпилди. Ушбу ишлар Чиқиндиларни бошқариш ва айлана иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги қошидаги Полигонларни бошқариш дирекцияси томонидан амалга оширилди.

Ёпилган полигонлар Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган. Ушбу ҳудудларнинг барчасида ерларни тиклаш учун уларнинг усти тупроқ қатлами билан қопланди.

2025 йилда умумий майдони 81 гектардан ортиқ бўлган 18 та полигонда ишлар якунланди. Дирекция балансида жами 185 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб чораги аллақачон рекультивация қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 47 чиқинди полигони ёпилди