
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича жами 177 017 та никоҳ расмийлаштирилган.
Статистикага қараганда, никоҳлар сони йил давомида босқичма-босқич ошиб борган. Қиш ва баҳор ойларида кўрсаткичлар нисбатан паст бўлган бўлса, ёз охири ва куз бошида кескин ўсиш кузатилган.
Ойлар кесимида энг кам никоҳ март ойида қайд этилган — 12 059 та. Январь ойида 17 837 та, февралда 13 938 та, апрель ойида эса 15 764 та никоҳ тузилган. Май ва июнь ойларида бу кўрсаткич мос равишда 17 556 та ва 18 121 тани ташкил этган.
Ёз ойларидан бошлаб никоҳлар сони сезиларли ошган. Хусусан, июль ойида 23 861 та, августда 27 304 та никоҳ қайд этилган. Энг юқори кўрсаткич эса сентябрь ойига тўғри келиб, бу даврда 30 577 та никоҳ расмийлаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.