date

Фарғонада чиқиндидан энергия ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

Фарғонада чиқиндидан энергия ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
Фарғона вилояти, Оқбилол қишлоғида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди. Лойиҳани амалга оширишда Хитой инвесторлари ва маҳаллий ҳокимият иштирок этмоқда.

Қурилишнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов ва Ҳакимжон Долимов қатнашди. Ҳокимлик маълумотига кўра, завод кунига 1,5 минг тоннагача чиқиндиларни қайта ишлаш ва йилига 227,5 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Лойиҳанинг инвестициялар ҳажми 141,5 миллион долларни ташкил этади. Қурилиш, президентнинг Наманган ва Фарғона вилоятларида шундай корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги қарори доирасида олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғонада чиқиндидан энергия ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда