date

Президент Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди

Президент Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаяси билан учрашув ўтказди. Мулоқотда мазкур етакчи молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда кейинги йилларда банк билан ҳамкорликдаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Қайд этилишича, лойиҳаларнинг умумий портфели 5 миллиард доллардан ошган бўлиб, у нефт-кимё, энергетика, телекоммуникациялар, инфратузилма, енгил саноат ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

Шунингдек, энергетика, транспорт, АТ инфратузилмасини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд янги лойиҳаларни сифатли тайёрлаш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар натижадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган инвестицияларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, JBIC бошқарувчиси Нобумицу Хаяси шериклик натижаларини юқори баҳолаб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди