date

Олтин қуймаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Олтин қуймаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида тезкор тадбир ўтказилди. “Дўстлик” чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи холислар иштирокида текширилди.

Қоп ичидаги 3 дона темир қопламали автомобил эҳтиёт қисмлари бўлакларга ажратилганда, уларнинг ичида жами 7 кг 784 г олтин бўлаклари яширилгани аниқланган.

Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу олтин қуймаларнинг умумий қиймати 12 млрд 465 млн 795 минг сўмни ташкил этади. Т.Т. Тошкент шаҳридан юборилган олтинларни Қирғизистонда қабул қиладиган шахсга божхона назоратидан яшириб етказиши режаланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат бўйича зарур ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилмоқда ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Олтин қуймаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди