
Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг 25 декабридан 2026 йил 10 январигача Янги йил байрамига бағишланган кенг қамровли маданий-оммавий тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги расмий маълумот тарқатди. Байрамона муҳит қарийб икки ҳафта давомида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга кўтаринки кайфият улашиши кутилмоқда.
Асосий байрам майдони сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон танланган. У ерда ҳар куни соат 11:00 дан кечки 23:00 гача концертлар, саҳнавий чиқишлар, болалар учун дастурлар ва турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. Майдон янги йил руҳига мос безатилиб, оилавий дам олиш учун қулай масканга айланади.
Байрам тадбирлари фақат шаҳар маркази билан чекланиб қолмайди. Тошкентнинг барча туманларида — боғлар, савдо-кўнгилочар мажмуалар ва гастрономик кўчаларда ҳам байрамона дастурлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, Central Park, “Янги Ўзбекистон” боғи, Dream Park, Magic City, Tashkent City, Anhor Lokomotiv, Humo Arena ҳамда Тарас Шевченко кўчаси байрам манзилларига айланади.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, аксарият байрам майдонлари соат 11:00 дан 22:00 ёки 23:00 гача фаолият юритади.
Байрам тадбирлари қуйидаги манзилларда ҳам ташкил этилади:
Юнусобод тумани
• Рихсилий гастрономик ва сайёҳлик кўчаси (Юнусобод Галлерй савдо маркази)
25 декабрь - 10 январ | 17:00 дан 21:00 гача
Бектемир тумани
• Компас савдо маркази
25 декабрь - 10 январ | 11:00 дан 22:00 гача
• Coca-Cola Гарден Парк
25 декабрь - 10 январ | 11:00 дан 22:00 гача
Миробод тумани
• Тарас Шевченко Гастрономик ва туристик кўчаси
21 декабрь - 4 январ | 16:00 дан 22:00 гача
Мирзо-Улуғбек тумани
• Марказий парк
25 декабрь - 10 январ | 11:00–22:00
• Янги Ўзбекистон боғи
25 декабрь - 10 январ | 16:00–22:00
Сергели тумани
• Сўғдиёна ва Жалойир кўчалари бўйлаб гастрономик ва туристик кўча
• “Янги Сергели” истироҳат боғи
25 декабрь - 10 январ | 11:00–22:00
Олмазор тумани
• Asia.uz супермаркети автотураргоҳи (собиқ Нукус кинотеатри)
25 декабрь - 10 январ | 16:00–22:00
Учтепа тумани
• Учтепа тумани ҳокимлиги биноси олдидаги майдон
25 декабрь - 5 январ | 16:00–20:00
Чилонзор тумани
• Дреам Парк маданият ва истироҳат боғи (Ғафур Ғулом номидаги)
25 декабрь - 10 январ | 11:00–22:00
• Ҳумо Арена муз саройи майдони
25 декабрь - 10 январ | 11:00–23:00
• Магиc City Парк
20 декабрь - 10 январ | 11:00–23:00
• Ал-Хоразмий гастрономик ва сайёҳлик кўчаси
25 декабрь - 10 январ | 11:00–22:00
Шайхонтоҳур тумани
• Анҳор Локомотив боғи
25 декабрь - 10 январ | 11:00–22:00
• Тошкент шаҳар боғи
21 декабрь - 10 январ | 11:00–23:00
Яшнобод тумани
• Ашхобод боғи
25 декабрь - 10 январ | 11:00–20:00
Яккасарой тумани
• НEХТ савдо маркази
25 декабрь - 10 январ | 16:00–22:00
• Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар қўмитасининг павилён майдони
25–30 декабрь | 16:00–19:00
Янгихаёт тумани
• Меҳригиё гастрономик ва сайёҳлик кўчаси
25 декабрь - 10 январ | 11:00–22:00
Қисқаси, бу йил Янги йилни Тошкентда қарши олиш янада шовқинли, ёрқин ва эсда қоларли бўлади. Қишки кайфият, ёруғ чироқлар ва байрам шодлиги — барчаси пойтахт кўчаларида жамланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.