date

Ўзбекистон ЯИМи 167 миллиард долларга етади

Ўзбекистон ЯИМи 167 миллиард долларга етади
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) келаси йили 167 миллиард долларга етиши кутилаяпти. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисдаги нутқи давомида маълум қилди.

Шунингдек, мамлакатда “Ишлаб чиқариш ва самарадорликни икки баравар ошириш” дастури амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу дастур доирасида 200 миллион доллар миқдорида халқаро кредитлар ва грантлар жалб этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда “Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил этилади. Мазкур марказ “Саноат 4.0” ечимларини, жумладан, робототехника, нарсалар интернети ҳамда “ақлли заводлар”ни жорий этиш билан шуғулланади.

Компаниялар янги технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишдан олдин уларни синовдан ўтказиш имконига эга бўладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ЯИМи 167 миллиард долларга етади