
Метеорологлар жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишини прогноз қилишмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида 15-17 октябрь кунларида ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
18 октябрь куни эса ҳарорат кескин пасайиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даражани ташкил этади.
Ҳафта давомида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтади.
18 октябрь куни республиканинг тоғли ҳудудларида -3 даражагача совуқ ҳарорат кузатилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар