
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг IV бўлими қуйидаги мазмундаги 85-банд билан тўлдирилди:
“85. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш”.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида “Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера’’ устунининг 68-позицияси “добычи полезных ископаемых” сўзларидан кейин “старательской добычи драгоценных металлов” сўзлари билан тўлдирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди “ж” кичик бандининг иккинчи хатбоши “фойдали қазилмаларни қазиб олиш” сўзларидан кейин “қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш” сўзлари билан тўлдирилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор 2019 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрь ойи охирларида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинган.
Унга кўра, 2019 йил 1 мартдан бошлаб:
- тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти жорий этилади;
- қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;
- мазкур фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари тақдим этилади;
- ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилади, бунда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди;
- ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларга жисмоний ва юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин;
- лицензия Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар