
Гидрометеорология хизмати маркази 6 - 9 август кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 августда 22-27 даража иссиқ, 8-9 августда 15-20 даража илиққача пасаяди, кундузи 6 августда 37-42 даража, 7-9 августда 27-32 даража иссиққача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-9 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8 августда 23-28 даража, 9 августда 20-25 даража, кундузи 6-7 августда 38-43 даража, 8-9 августда 30-35 даража илиққача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 ва 9 августда 20-25 даража, 7-8 августда 22-27 даража, кундузи 6 августда 36-41 даража, 7-8 августда 38-43 даража, 9 августда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-9 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 6-8 августа 38-43 даража, 7-8 августда баъзи жойларда 45 даражагача кўтарилади, 9 августда 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 6 августда 35-40 даража, 7-8 августда 36-41 даража, 9 августда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 6-8 августда 29-34 даража, 9 августда 23-28 даража иссиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар