3 732
Адлия вазирлиги: карантин шароитида бепул ҳуқуқий маслаҳат олишнинг энг мақбул усуллари
Карантин даврида кўплаб янги қоидалар ва тартиблар жорий этилаётгани маълум. Бу табиий равишда фуқаролар томонидан ҳуқуқий маълумот ва маслаҳатга эҳтиёжнинг ортишига олиб келди.
Шуни эътиборга олиб, Адлия вазирлиги карантин вақтида фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
1. Ҳуқуқий маслаҳат боти. Адлия вазирлиги ташаббуси билан Телеграм мессенжерида @huquqiy_maslahatbot боти очилиб, у орқали фуқароларнинг масофадан туриб йўллаган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилади.
Ушбу телеграм боти орқали ҳуқуқнинг ҳар қандай соҳасига оид, жумладан фуқаролик, меҳнат, оила, ер, уй-жой қонунчилиги, пенсия ва ижтимоий таъминот ҳамда давлат хизматлари кўрсатишга доир қонун ҳужжатлари юзасидан мурожаат қилиш ва маъмурий регламентлар бўйича саволлар йўллаш мумкин.
Бот орқали келиб тушган саволларга тезкор ва батафсил жавоб бериш мақсадида 100 га яқин малакали мутахассис, шу жумладан, Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникаси ва “Мадад” ННТ мутахассислари жалб қилинган. Куни кеча очилган ушбу ботга бир вақтнинг ўзида 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди ва улар бўйича фуқароларга тезкор ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бундан ташқари, жойларда ҳам барча ҳудудий адлия органлари томонидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ҳуқуқий маслаҳат ботлари орқали масофадан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда. Бу тадбирларга қарийб 700 нафарга яқин малакали адлия ходими жалб қилинган.
2. Нотариуслар маслаҳати. Фуқаролар уйдан туриб нотариат соҳасига оид саволларга жавоб олишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан биргаликда телеграм мессенжерида @notariusmaslahatibot боти ташкил этилган. Ушбу бот орқали келиб тушган саволларга жавоб бериш учун 30 дан ортиқ малакали нотариус бириктирилди.
Ўтган бир ҳафта давомида ушбу бот орқали фуқаролардан келган мингдан ортиқ саволлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
3. Давлат хизматлари. Карантин туфайли давлат хизматлари марказлари ҳам бошқа адлия органлари ва муассасалари каби махсус иш режимига ўтганлиги сир эмас.
Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат хизматлари соҳасида қабул қилинган маъмурий регламентларни қўллашга доир саволларга жавоб бериб бориш мақсадида @davxizmataloqa_bot ишга туширилиб, 30 дан ортиқ малакали мутахассис томонидан ўтган 20 кун давомида ушбу бот орқали келиб тушган 5000 дан ортиқ мурожаатларга жавоб берилди.
4. “Ҳуқуқий ахборот” канали. Ахборот кўплиги ва хилма-хиллиги замонида тўғри, аниқ ва ишончли манбани топиш осон эмас. Айниқса, бу ахборот ҳуқуқий мавзуларга доир бўлса.
Адлия вазирлигининг ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритиб келинаётган @huquqiyaxborot, @pravoinf ва @leginf телеграм каналлари қонун ҳужжатлари мазмунини, шунингдек карантин даврида аҳолини қизиқтирадиган муҳим ва долзарб масалаларни содда тилда тушунтириб келмоқда.
Ушбу каналларда ҳуқуқий масалалар қисқа ва содда тарзда, инфографика ва бошқа тасвирий воситалардан кенг фойдаланган ҳолда ёритиб борилади. Шунингдек, у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.
Ҳозирга қадар ушбу каналлар орқали 10 000 дан ортиқ турли ҳуқуқий тушунтириш материаллари тарқатилган.
5. Брифинг ва интервьюлар. Адлия органларининг масофадан туриб ишлаётган барча ходимлари томонидан ҳам аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш учун келиб тушган саволлар асосида брифинглар ва видеоинтервьюлар ташкил қилиниб, телевидение ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб келинмоқда. Карантин даврида мингдан ортиқ шундай брифинг ва видеоинтервьюлар ташкил қилинди.
6. “Бола ҳуқуқлари” сайти. Бугунги кунда мактаб таълими вақтинча онлайн шаклга ўтказилгани сабабли Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий-маърифий, кўнгилочар-интерактив “Бола ҳуқуқлари” портали (www.bolahuquqlari.uz) асосида болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун жуда керакли ва фойдали ҳуқуқий билимлар бериб келинмоқда.
7. “Мадад” муассасаси. Карантин вақтида фуқаролар ва тадбиркорларни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб бориш учун яна бир лойиҳа самарали ташкил қилинмоқда.
“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотига фуқаролар мурожаатларини масофадан туриб юборишлари, шунингдек, муассасанинг ҳуқуқий ахборот портали (www.advice.uz) ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали зарур маълумотларга эга бўлишлари ҳам мумкин.
✅ Саволларингизни йўллаш учун:
? www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;
? Telegram-bot: @Madadnnt_bot.
Хулоса қилиб айтганда, синовли ва жиддий ўзгаришларга бой ушбу кунларда ҳар бир фуқаро малакали ва бепул ҳуқуқий маълумот олиш имконига эга бўлиши керак. Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш ва ҳуқуқини таъминлаш учун юқорида санаб ўтилган барча ресурсларининг узлуксиз ва тизимли равишда фаолият юритишини кафолатлайди. Асосийси, шахсий мулоқотсиз, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда уйдан туриб хавфсиз тарзда ҳуқуқий маълумот олишингиз мумкин.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди