date

Ўзбекистон ва Сербия президентлари Қўшма декларация имзолади

Ўзбекистон ва Сербия президентлари Қўшма декларация имзолади

Тошкент шаҳрида 28 октябрь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзолади.

Етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан:

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

– Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур;

– Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Сербия президентлари Қўшма декларация имзолади