date

Ўзбекистон ва Сербия стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди

Ўзбекистон ва Сербия стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучич билан музокара ўтказди. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, ахборот технологиялари, агросаноат мажмуи ва туризм соҳаларида қўшма дастурларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, “Марказий Осиё – Болқон” йўналишида янги транспорт йўлакларини ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар томонидан Қўшма декларация имзоланди ҳамда Тошкентда 2026-йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди. Музокаралар давомида меҳнат миграцияси, таълим, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Жумладан, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорлик, тиббий хизматлар, туризм, таълим, сунъий интеллект, дипломатик кадрлар тайёрлаш, меҳнат миграцияси ҳамда спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамловчи битим ва меморандумлар имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Сербия стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди