Фото: Президент матбуот хизмати
Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Чет эл инвестицияларини кенг жалб қилган ҳолда фойдали қазилма конларини саноат усулида ўзлаштириш, замонавий усуллар ва технологиялар ёрдамида геология-қидирув ишларини рағбатлантириш ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
2022 йил 1 январдан бошлаб муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда:
сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;
танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 1 январдан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонусини ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонусни бекор қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб:
а) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;
б) ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади;
в) геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови қуйидагиларга йўналтирилади:
70 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
15 фоизи – вилоят маҳаллий бюджетига;
15 фоизи – туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)