Ўқитувчиларнинг 5 йилда бир ой мактабдан узилиб малака оширадиган тизимидан воз кечилади. Бу – ҳозирча Президент таълим муассасалари агентлиги таркибидаги мактаблар, кейинчалик халқ таълими мактаблари учун ҳам жорий қилиниши режалаштирилган.
7 февралдан Президент таълим муассасалари ҳузурида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази иш бошлади. Марказда раҳбар ва педагог кадрлар учун янгича усулда малака ошириш тизими жорий қилиняпти. Бу ҳақда марказ мутахассиси Шоира Назарова маълумот берди.
Унга кўра, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази вазифаси педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланишига шароит яратиб беришдан иборат. Анъанавий малака ошириш тизимида ўқитувчилар 5 йилда бир ой мактабдан ажратиб ўқитилган.
“Натижада мактаб ўқувчиларига бир ой бошқа ўқитувчи дарс ўтади, айрим ҳолларда ўқувчилар ўқитувчисиз ҳам қолиб кетарди. Бу ўзини оқламаяпти”, – дейди мутахассис.
Унинг айтишича, бундан ташқари, таълим тизимида янги методикалар тез пайдо бўляпти. Янгича методикаларни ўқитувчига таништириш учун 5 йил кутиб ўтириш керак эмас. Ўқитувчини дарс жараёнидан узмай, уларга янги ўқитиш технологияларини биргаликда ўргатиш керак.
Мутахассисга кўра, ҳозирча марказга 120 нафар раҳбар, педагог, психолог ва тарбиячи кадрлар чақирилган. Улар 1 ҳафта ўқитилгандан кейин, ўзининг мактабига бориб, ўқитувчиларга тренинг ўтиб беради.
“Ўқитиш тизими гибрид усулда бўлади. Яъни ўқитувчига дарсдан кейин 3 кунлик тренинг ўтилади. Уларга керакли маълумотларни бериб, онлайн платформада қандай ишлаш кераклиги тушунтирилади. Қолган вазифаларни уларнинг ўзи онлайн ўқиб мустаҳкамлаб боради”, – деди у.
Маълум қилинишича, бу тизим халқаро тадқиқотларга асосланган малака ошириш ҳисобланиб, Финландия, Сингапур, Британия, Корея давлатлари тажрибаси ўрганилган.
“Биз ўрганган тажрибаларда ўқитувчилар билан фақат фанлар кесимида эмас, балки жамоа сифатида малака ошириш йўлга қўйилган. Масалан, биз мактабга бориб, унинг бутун жамоаси – директор, директор ўринбосарлари, психологи ва ўқитувчиларини фанларга ажратмаган ҳолда умумий ўқитамиз. Уларга психология, болани танқидий, ижодий фикрлашига йўналтириладиган методикалар ўргатилади”, – деди Шоира Назарова. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди