23:54 / 24.12.2017
6 453

ЖАРда икки юзли мушукча туғилди

ЖАРда икки юзли мушукча туғилди
Жанубий Африка Республикасида танаси ҳудди бошқа мушуклар каби одатий кўринишга эга бўлган, аммо юзи иккита мушукча туғилди.

Мушук боласига Bettie Bee деб ном беришган.

Мушукчани қутқариб қолган инсон ўз исми сир сақланишини маъқул кўрган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда саҳифа очиб, унга ғаройиб мушукнинг суратларини жойлаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, мушукчага таом бериш учун жониворнинг ҳар икки оғзидан овқатлантириш мумкин.

Хабарда айтилишича, кўплаб уй ҳайвони соҳиблари ва фермерлар бу каби ҳолатларга дуч келиб туришади. Бундай ҳолат бошқа жониворлар оламида камдан кам учраса-да, мушуклар орасида икки юзлилари бот-бот туғилади.

Мазкур ҳолат сабаб жониворлар мияси билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, таомланиш ва нафас олишга оид қийинчиликлар юзага келади ва улар одатда онасининг қорнида ёки туғилганидан сўнг кўп яшамай вафот этадилар.

Мутахассислар айнан шундай кўринишда туғилган Бетти ўзини яхши ҳис қилаётгани, унинг улғайиш ва ривожланиши билан боғлиқ муаммолар йўқ эканлигини маълум қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда икки юзли мушукча туғилди