date

Тарихдаги илк атом бомбаси портлаши модданинг янги шаклини юзага келтирди

Tarixdagi ilk atom bombasi portlashi moddaning yangi shaklini yuzaga keltirdi

АҚШ ва Европа олимлари 1945-йилда амалга оширилган "Тринитй" ядровий синови натижасида ҳосил бўлган тринитит минерали таркибидан кремний клатратларининг илгари номаълум бўлган шаклини аниқладилар. Портлаш вақтида юзага келган экстремал ҳарорат ва босим тупроқни эритиб, ушбу ўзига хос шишасимон моддани ҳосил қилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тадқиқотчилар тринитит намуналарида кальций, мис ва темир атомларини ўз ичига олган ғайритабиий кристалл тузилмаларни топдилар. Бундай экзотик моддалар фақат ўта юқори босим ва ҳарорат шароитида шаклланади, шунинг учун уларни лаборатория муҳитида қайта яратиш деярли имконсиз ҳисобланади.

Принстон университети профессори Пол Штайнхардт бошчилигидаги гуруҳ аввалроқ ушбу ҳудуддан квазикристалларни ҳам топган эди. Янги топилма ядровий портлаш вақтида моддаларнинг шаклланиш жараёни олимлар тахмин қилганидан анча мураккаброқ кечганини кўрсатмоқда.

Квант кимёси усуллари ёрдамида ўтказилган ҳисоб-китоблар мавжуд назариялар билан тўлиқ мос келмади. Бу эса олимларни портлаш вақтида содир бўлган физик-кимёвий жараёнларни қайта кўриб чиқишга ва экстремал шароитлар модда тузилишига қандай таъсир қилганини чуқурроқ ўрганишга ундамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Тринитй" синови 1945-йил 16-июльда Ню-Мексико штатидаги "Уайт Сандс" полигонида ўтказилган. Бу инсоният тарихидаги илк ядровий портлаш бўлиб, у "Манхеттен лойиҳаси" доирасида амалга оширилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тарихдаги илк атом бомбаси портлаши модданинг янги шаклини юзага келтирди