Қозоғистон осмонида сирли “учар ликопча” кузатилди

Қозоғистоннинг Қостанай вилоятидаги Рудний шаҳри осмонида ноодатий ва сирли ҳодиса қайд этилди. Маҳаллий фуқаро кечки пайт осмонда пайдо бўлган номаълум учувчи объектларни тасвирга олиб, уларнинг видеоси ва фотосуратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Унинг айтишича, ушбу ҳодиса 10 май куни кечқурун содир бўлган. Эркак Ҳалйқстан Телеграм-канали журналистларига бу каби ҳолатларга аввалдан тайёргарлик кўриб келганини билдирган. Унинг фикрича, ҳар йили деярли шу вақтларда Рудний осмонида шунга ўхшаш манзаралар кузатилади.
Гувоҳнинг таърифлашича, осмонда иккита ёрқин объект пайдо бўлган. Уларнинг бири иккинчисидан пастроқ жойлашган ҳолда ҳаракатсиз туриб қолган. Юқоридаги объект ёрқин нур сочувчи гумбазга ўхшаган бўлиб, “ликопча” шаклини эслатган. Қуйидаги объект эса пирамидани ёдга солган, аммо қоронғулик туфайли унинг аниқ шаклини кўриш қийин бўлган.
Айтилишича, ушбу сирли объектлар шаҳар устида тахминан 20 дақиқага яқин вақт давомида деярли ҳаракатсиз ҳолда турган. Кейин эса кутилмаганда ёрқин чақнаш билан кўздан ғойиб бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!