Mercedes-Benz янги бренд остида электромобиль ишлаб чиқармоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-08-2016 | 18:18 ZAMIN.UZ / Авто / 05 Август 2016 года
1 359

Mercedes-Benz янги бренд остида электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Mercedes-Benz янги бренд остида электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Германиянинг Mercedes-Benz компанияси янги бренд остида ўзининг электромобилларини ишлаб чиқариш арафасида турибди. Бу ҳақда “Bloomberg”га асосланиб “Qalampir” хабар берди.

Маълумотларга қараганда, компания дастлаб иккита седан ва иккита йўлтанламас электромобилларини ишлаб чиқармоқчи. Лекин янги автомобиль маркаси учун ном танланмаган.

Мазкур моделлардан бирининг прототипи жорий йилнинг сентябрь ойида Париж автосалонида намойиш этилади.

Mercedes-Benz’дан кейин бошқа компаниялар ҳам электромобиллар устида ишлашни бошлаб юбориши тайин. Автомобиль саноатида янги давр бошланмоқда. АҚШнинг Tesla компаниясининг муваффақиятли чиққан Model S электромобили бу даврнинг дебочаси бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru