Каниза Озодбек Назарбеков, Райҳон ва Муниса Ризаеваларни ўғирликда айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Каниза Озодбек Назарбеков, Райҳон ва Муниса Ризаеваларни ўғирликда айблади

Каниза Озодбек Назарбеков, Райҳон ва Муниса Ризаеваларни ўғирликда айблади

Куни кеча хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти ва никоҳ тўйи олдидан матбуот анжумани ўтказди, деб хабар беради "Darakchi" нашри.

Тадбир давомида хонанда томонидан қизиқарли саволларга жавоблар ва хонанда томонидан аввал айтилмаган фактлар ҳавола этилди.

Хусусан Каниза ҳамкасблари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонанда Муниса Ризаева ҳамда “Беном” гуруҳларига ўз эътирозларни билдириб ўтди.

Хонанда томонидан келтириб ўтилган маълумотларга кўра, юқорида номлари келтириб ўтилган хонандалар Канизанинг ижодидан ўғирлашган. Хусусан Муниса Ризаева хонанданинг “Аммаси холаси” таронасидаги кавушлар кийиш ғоясини, Райҳон эса “Ғарибим, табибим” сўзлари билан қўшиқ куйлаганлигини, Озодбек Назарбеков эса етим фарзанд ноласи каби қўшиқ мавзусини ўғирлаганлигини, “Беном” гуруҳи ҳам “Холаси-аммаси” қўшиғи мусиқаси йўналиши, клипи ижодий жараёнларидаги ўғирлигини маълум қилди.

Каниза тароналари юқоридаги ижодкорлар томонидан сўзма сўз ёки мусиқа томонидан айнан ўғирланмаган бўлсада, ғоя, йўналиш, мавзу томонидан бир хил эканлигини иддао қилмоқда.

Каниза юқорида номлари келтирилган ижодкорларга ўзлари мукаммал ижод қилишларини, унинг қўшиқлари, йўналишлари ва у топган мавзулардан ўғирламасликларини, бу нарса унинг ҳиқилдоғига келганини айтиб ўтди.

Матбуот анжумани давомида Канизанинг тароналари ва юқорида номи келтирилган Озодбек Назарбековнинг ижодига киритилган, аммо Канизада бир неча ой олдин яратиб бўлинган “Етим бола ноласи” таронасини ижро этди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru