Таниқли киноактёр Ўлмас Алихўжаев оламдан ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Таниқли киноактёр Ўлмас Алихўжаев оламдан ўтди

Таниқли киноактёр Ўлмас Алихўжаев оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 74 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «Газета.уз».

У кинодаги жуда кўп, жумладан, «Ўтган кунлари» бадиий фильмида Отабек, «Улуғбек юлдузи»да Али Қушчи, кўп серияли «Оловли йўллар» телевизион бадиий фильмида Ҳамза сингари ўнлаб ролларни маҳорат билан ижро этган эди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари бирлашмаси Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади, дейилади агентлик матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru