date
views 5 976

“Тахт ўйинлари”даги кулгили хато ва камчиликлар (фото)

“Тахт ўйинлари”даги кулгили хато ва камчиликлар (фото)
“Тахт ўйинлари” сериалининг янги мавсуми телетомошабинларни хурсанд қилаётган бўлса-да, ашаддий мухлислар сериал ижодкорларининг баъзи хатоларини топишмоқда, дея хабар берди Darakchi.uz нашри.

1. Сериал 8-мавсумининг 4 эпизодидаги 17:39 дақиқасида Винтерфелл учун кечган жангдан сўнгги базм саҳнасида Дейенерис олдида бутун дунёга машҳур “Старбакс” компаниясига тегишли қоғоз стакандаги қаҳвани кўриш мумкин.

2. 7-мавсумдаги эпизодлардан бирида орқа планда оқ пикапни кўриш мумкин. Аммо бу хато ўз тасдиғини топмади. Негаки ушбу кадр сериал ҳақидаги ҳужжатли фильмдан олинган экан.

3. 7-мавсумнинг сўнгида аждаҳолардан бири Тун Қиролининг муз найзасидан ҳалок бўлиб, сув остига тушиб кетади. Аммо уни тортиб чиқаётган оқ пиёдалар каттакон занжирларни қаёқдан олди экан?

Ушбу хато-камчиликларга қарамай, “Тахт ўйинлари” ҳозирги кунда дунёда энг севиб томоша қилинаётган сериал ҳисобланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Тахт ўйинлари”даги кулгили хато ва камчиликлар (фото)