Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинидаги тушкунлик сабаби нима? Мутахассис фикрини билдирди

1 дақиқа ўқиш9.1K
Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинидаги тушкунлик сабаби нима? Мутахассис фикрини билдирди
Москванинг «ЦСКА» клуби собиқ футболчиси Александр Гришин жамоанинг ўзбекистонлик қанот ҳужумчиси Аббосбек Файзуллаевнинг жорий мавсумдаги ўйинларига ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, «армиячилар»нинг тактик схемасидаги ўзгаришлар футболчининг кўрсатаётган натижаларига салбий таъсир ўтказмоқда.

«Файзуллаев табиатан қанот ҳужумчиси. У айнан қанотда, эркин ва тезкор ҳаракатлари билан ўйинни ёрқинроқ кўрсата олади. Ҳозир эса мураббийлар уни ўзининг анъанавий бўлмаган позицияларда ишлатишмоқда. Бу Аббосбекда ноқулайлик ва ишончсизликни келтириб чиқаряпти. Шунинг учун баъзи пайтларда у майдонда ўзини йўқотиб қўяди. Агар унинг эски ўрнига қайта қўйишса, яна аввалгидай ёрқин ўйинларини кўрсата бошлайди», – дейди Гришин.

Маълумот учун, 21 ёшли иқтидорли футболчи ушбу мавсумда «ЦСКА» таркибида Россия Премьер Лигаси ҳамда мамлакат кубоги доирасида ўтказилган 32 та учрашувда майдонга тушган ва бу ўйинларда 3 та гол киритиб, 7 марта самарали пас берган. Клуб билан унинг шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг ҳозирги бозор нархини 8 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Аввалроқ, Аббосбек Файзуллаевнинг ўйин услубига Туркиянинг нуфузли клубларидан бири – «Галатасарой» жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари, шу йилнинг қишки трансфер ойнаси вақтида португалиялик машҳур клуб «Бенфика» билан келишув амалга ошмай қолгани ҳам маълум қилинганди.

Ҳозирча унинг «ЦСКА»даги истиқболига нисбатан саволлар очиқ қолмоқда. Бироқ мураббийлар томонидан ўзининг анъанавий қанот позициясига қайтарилса, ёш ва иқтидорли футболчи яна мухлисларни ўзининг тезкор ва ёрқин ўйинлари билан хурсанд қилиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?