
Intel компаниясида қисқаришлар давом этмоқда: ҳафта охиригача ходимларнинг 20 фоизи ишдан бўшатилиши кутилмоқда, деб Bloomberg мухбирлари Иэн Кинг ва Жейн Лэйни Лии маълум қилди. Бу тахминан 15 минг киши дегани.
Ўтган август ойидаги муваққат бош директор Пэт Гелсингер компания харажатларини қисқартириш мақсадида дивидендлар тўловини тўхтатган ва 15 минг нафарга яқин ходимни ишдан бўшатган эди.
Эндиликда эса янги раҳбар — Лип-Бу Тан эски ёндашувни қўлламоқда: у бошқарув тузилмасини соддалаштириш ва ҳар бешинчи ходимни ишдан бўшатиш ниятида.
Қайси лойиҳалар тўхтатилиши ҳозирча номаълум. Аммо Тан АҚШдаги чип ишлаб чиқариш шартномаларини ўз зиммасига олиб, NVIDIA, AMD ва ҳатто TSMC компанияларининг бўш ўринларини эгаллаш орқали Трамп томонидан жорий этилган божлардан фойда кўришни режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар