date
views 297

Эрон армияси янги ва махфий сунъий интеллект қуролини тақдим этди

Эрон армияси янги ва махфий сунъий интеллект қуролини тақдим этди
Эрон қуролли кучларининг қуруқлик қўшинлари қўмондони, бригада генерали Кайумарс Ҳайдарийнинг баёнот беришича, мамлакат ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган ва сунъий интеллект асосида ишлайдиган махфий қурол тизимини ишлаб чиққан. Бу ҳақда маҳаллий матбуот нашри Press TV хабар берди.

Генерал Ҳайдарийнинг сўзларига кўра, Эрон армиясининг ҳарбий арсеналида мамлакатнинг ўз мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган махфий ва “ўта махфий” қурол-яроғ тизимлари мавжуд. У таъкидлашича, янги технологиялар шунчалик юқори даражадаки, эҳтимолий можаро шароитида рақибнинг тирик қолиш имконияти деярли қолмайди.

Ҳарбий соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиладиган ушбу тизимлар катта ҳажмдаги маълумотларни мустақил равишда таҳлил қилиш, тезкор ва аниқ қарорлар қабул қилиш ҳамда операцияларнинг самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Масалан, бундай тизимлар дронлар ва ракеталар каби қуролларда нишонни автоматик равишда топиш ва йўқ қилиш учун фойдаланилади.

Генерал бу қурол тизимларининг батафсил хусусиятлари ҳақида маълумот бермади, аммо ушбу инновацион қуроллар мамлакат мудофаа қобилиятини кучайтириш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Эрон армиясининг бу баёноти мамлакатда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва модернизация ишлари доирасида янгради. Яқинда Эрон қуролли кучларига замонавий дронлар ҳамда янги турдаги кузатув тизимлари топширилгани ҳам маълум бўлган эди. Бу чора-тадбирлар мамлакатнинг мудофаа стратегияси ва ҳарбий салоҳиятини янада кучайтиришга қаратилган бўлиб, Эрон минтақавий хавфсизлик ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратаётганидан далолат беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон армияси янги ва махфий сунъий интеллект қуролини тақдим этди