date
views 9 580

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”дан вақтинча кетади: сабаби очиқланди

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”дан вақтинча кетади: сабаби очиқланди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан вақтинча хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Thehardtackle нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, манчестерликлар раҳбарияти ёш футболчини ижара асосида бошқа клубга бериб, унинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажрибасини янада оширишига ёрдам беришни мақсад қилган.

Абдуқодир Ҳусанов жамоа услуби ва талабларига тез мослашганига қарамай, таркибдаги кучли рақобат сабабли мунтазам равишда майдонга тушиш имкониятига эга бўла олмаяпти. У жорий мавсум “Сити” сафида бор-йўғи 9 та ўйинда иштирок этди ва сўнгги бешта ўйиндан бери фақат захира ўриндиғидан жой олмоқда.

Жамоанинг мураббийлар штаби Ҳусановнинг янада ўсиши учун доимий ўйин амалиёти зарур деб ҳисобламоқда. Шу сабабли клуб ёзги трансферлар вақтида уни вақтинчалик бошқа клубга ижарага бериб туришга қарор қилган. Бироқ, “Манчестер Сити” раҳбарияти ва мураббийлари ўзбекистонлик футболчини келажакда жамоанинг муҳим аъзоси сифатида кўришда давом этмоқда ва унинг келажагига ишонч билдирмоқда.

Ҳозирда Англия Премьер-лигаси, шунингдек, Европанинг бошқа кучли чемпионатларида иштирок этувчи бир қатор клублар Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда. Улар футболчининг истеъдодини юқори баҳолаб, уни ўз таркибларининг асосий аъзосига айлантиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов Франциянинг “Ланс” жамоасидан “шаҳарликлар” таркибига қўшилган эди. Англияликлар унинг трансфери учун 40 миллион евро сарфлаб, узоқ муддатга мўлжалланган шартнома имзолаганди.

Ҳусановнинг кейинги манзили қайси клуб бўлади? Бу масала ҳам мухлислар, ҳам мутахассислар диққат марказида бўлиб турибди. Яқин орада ушбу саволга ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги фаолияти ва унинг атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”дан вақтинча кетади: сабаби очиқланди