date
views 0

Гласнер: «Арсеналга қарши ўйинда Ливерпулга ёрдам бериш ниятида эмасдик»

Гласнер: «Арсеналга қарши ўйинда Ливерпулга ёрдам бериш ниятида эмасдик»
АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган «Арсенал» ва «Кристал Пэлас» ўртасидаги беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Учрашувдан сўнг «Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер жамоасининг мақсади «Ливерпул»га ёрдам бериш эмас, балки ғалаба қозониш бўлганини таъкидлади, деб хабар беради euro-football.ru сайти.

«Биз чемпионлик курашида иштирок этмаяпмиз. Ушбу баҳсда фақат ўзимиз учун ўйнадик. Натижа яхши – жамоа қайта ўз йўлига туша бошлади», – деди Гласнер BBC'га берган интервьюсида.

Мазкур натижага кўра, «Ливерпул»га чемпионликни расман таъминлаш учун битта очко кифоя қилади. «Арсенал» улардан 12 очкога орқада қолмоқда, тўртта ўйини қолган. «Ливерпул» эса бешта ўйин ўтказиши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гласнер: «Арсеналга қарши ўйинда Ливерпулга ёрдам бериш ниятида эмасдик»