
Фото: Спутник
Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Рус уйи ходимаси Наталя Секерина мамлакат махсус хизмати ходимлари томонидан хорижий қуролли можароларда иштирок этиш учун ёлланма аскарларни ёллашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Первомай туман суди матбуот хизмати ходими томонидан берилган маълумотга кўра, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бош тергов бошқармаси терговчисининг илтимосномаси қаноатлантирилган.
Суд қарорига мувофиқ, Наталя Секерина жорий йилнинг 17 июнига қадар қамоқда бўлади ва тергов ишлари олиб борилади.
Гумонланувчига қарши Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг хорижий давлатларда қуролли можароларда қатнашиш, давлат ҳокимиятини ағдариш ёки ҳудудий яхлитликни бузиш учун куч ишлатиш мақсадида ёлланма аскарларни ёллаш, уларни молиялаштириш, моддий жиҳатдан таъминлаш, ўқитиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатларда улардан фойдаланишга оид моддаси асосида айблов қўйилмоқда.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, бу каби жиноятлар учун, модданинг қисмига қараб, 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Айни ҳолатда биринчи қисм бўйича 7 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.
Ушбу жиноий иш доирасида Наталя Секерина билан бирга яна тўрт киши, хусусан, Ўш шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими ҳам қўлга олинган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар