date
views 1 676

Қарздорликлар ундирилмоқда

Қарздорликлар ундирилмоқда
Гап шундаки Бюронинг Тошкент вилоят Қибрай туман бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ишлари мунтазам равишда олиб борилиб, жорий йилнинг ўтган 3 ойида юридик шахслар фойдасига 1491 та ижро ишлари бўйича 40,1 млрд сўм қарздорлик пуллари ундирилган ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Аsia business servis group” МЧЖдан ундирувчи “MSCoLD” (Корея Республикаси) фойдасига 159.000 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати Бюронинг Қибрай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банк хисоб рақамлари хатловга олиниб, ундирилиши лозим бўлган қарздорлик пулларидан тўлиқ 2.101.930.000 сўм ундирилиб, ундирувчининг Корея Республикасидаги ҳисоб рақамига ўтказилиб, ижро иши тамомланган ва тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият