date
views 66

Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади

Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади

Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади:

паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари хавфли юкларни автомобил транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш;
автотранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркама)га транзит рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгисини бериш ва ҳисобдан чиқариш;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш.

Қуйидагилар:

Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари хавфли юкларни автомобил транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Автотранспорт воситалари ва тиркама (ярим тиркама)ларга транзит рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгисини бериш ва ҳисобдан чиқариш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.

Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 20 февралга қадар давлат хизматлари бўйича электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўради.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият