date
views 109

Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

Англия Премьер-лигасининг машҳур клубларидан “Тоттенхэм”да ички муҳит бузилган. Бош мураббий Анге Постекоглу жамоада ички гапларни ташқарига олиб чиқаётган “каламуш” борлигини ва бу ишни ким қилаётганини деяли аниқлаб бўлганини айтди.

Постекоглу учрашувлар олдидан “Тоттенхэм”нинг ички вазияти, жамоа ўйинчиларининг аҳволи, жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотларни ташқарига чиқарилаётгани рақибларга қўл келаётганини айтди.

Австралиялик мураббий клуб мутасаддилари анчадан бери бу ҳолатни ўрганаётгани ва тез орада натижа маълум бўлишини таъкидлади.

- Лагеримизда ички маълумотларни кимдир мунтазам тарқатиб туради. Биз қидирув доирасини торайтириб боряпмиз. Бу масалани анчадан бери ўрганяпмиз ва маълумотлар қандай сиздирилаётгани ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлдик. Тез орада бунга барҳам берамиз, - деди Агне Постекоглу.

Таъкидлаш жоизки, жорий мавсум “Тоттенхэм” учун жуда оғир ўтмоқда. Лондонликлар келаси мавсум Европа кубокларига йўлланма берадиган ўринларга даъвогарлик қила олмаяпти ва мусобақа жадвалининг қуйи қисмига тушиб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият