date
views 121

Тошкентда 12–13 апрел кунлари ҳашар ўтказилади — ҳар кимдан бир ҳисса кутиляпти!

Тошкентда 12–13 апрел кунлари ҳашар ўтказилади — ҳар кимдан бир ҳисса кутиляпти!
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 12 ва 13 апрель кунлари Тошкентда кенг кўламли ҳашар ташкил этилади.

Нима қилинади?
Ҳашар доирасида:
  • кўп қаватли уйлар атрофи тозаланади;
  • жамоат ҳудудлари ободонлаштирилади;
  • янги дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади;
  • яшил майдонлар кўпайтирилади.

Ҳар бир туманда тартиб ва тозалик таъминланиши режалаштирилган.

Ҳурматли тошкентликлар!
“Бу — севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир”, — дейилади расмий чақирувда.

Ҳашарда иштирок этиш — фақат ихтиёрий! Бу ҳақда қонун ҳам белгилаб қўйган:
  • Фақат Президент фармони ёки Ҳукумат қарори асосида умумхалқ ҳашари ўтказилиши мумкин;
  • Ҳеч ким мажбурлаб чиқарилмайди — иш фақат ихтиёрий;
  • Меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиниши шарт.

Маҳаллалар ўз ҳудудида болалар ва спорт майдонларини тартибга келтириш, дарахт экиш ва қабристонларни сақлаш ишларини фуқаролар билан бирга амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, охирги умумхалқ ҳашари Ўзбекистонда 24–25 август кунлари — Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтганди.

Сиз ҳам иштирок этасизми? Озгина меҳнат — катта фарқ яратади!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият