8 147
“Голос. Дети” танлови ғолиби: келажакда Berkeley коллежига ўқишга киришни ва “Грэмми” ютишни хоҳлайман
Россиянинг “Биринчи канал”ида бўлиб ўтган “Голос. Дети” мусиқий танловининг ғолиби, ўзбекистонлик хонанда Сабина Мустаева келажакда Berkeley коллежига ўқишга киришни ва “Грэмми” ютишни хоҳлашини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
“Айни пайтда кўпчилик конкурсларга ёшим туфайли иштирок эта олмайман. Ҳозирча мен мактабда ўқишни давом эттираман, кейинги йилда тўққизинчи синфни битираман. Умуман олганда, мен Berkeley коллежига ўқишга киришни истайман. У Бостонда жойлашган бўлиб, уни машҳур жаз ижрочилари битирган. Бу менинг асосий мақсадим; ундан ташқари, “Грэмми” мукофотини ютиб олишни ҳам истардим”, – деди 15 ёшли қўшиқчи Super ресурсига берган интервьюсида.
Шунингдек, Мустаева устози ва раҳбари Максим Фадеевнинг профессионаллигини, кўп қиррали инсон эканлигини таъкидлаб ўтди: “У жуда яхши инсон, у ҳатто ўзи костюмларни қидиради, репертуар яратишимизда ёрдам беради. У билан ишлаш қизиқ”. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди