Бухорода Beeline‘нинг олтита янги эксклюзив офислари очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бухорода Beeline‘нинг олтита янги эксклюзив офислари очилди

Бухорода Beeline‘нинг олтита янги эксклюзив офислари очилди

Beeline олтита янги дилерлик эксклюзив офислари ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Янги офислар Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг қуйидаги туманларида фаолият кўрсатмоқда: Ғиждувон, Қоракўл ва Шофиркон.

“Янги салонларимиз Beeline мижозларига хизмат кўрсатишнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда, ҳар куни абонентларни қабул қилмоқда, - дейди Unitel‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Ғулом Ортиқов. – Эксклюзив офислар абонентларни тармоққа улаш, маслаҳатлашиш, тўловларни қабул қилиш, танланган тариф режаларига ўтиш ва компанияда жорий этилган инновациялардан бохабар қилиш учун керакли барча шароитларга эга. Буларнинг барчаси Beeline‘ни абонентлар учун янада яқин қилади”.
Бухорода Beeline‘нинг олтита янги эксклюзив офислари очилди

Офисларнинг очилиш маросимига кўплаб кишилар ташриф буюришди, ва ўша ернинг ўзида Beeline хизматининг энг олди стандартларига баҳо бера олдилар. Биринчи бўлиб келган меҳмонлар учун совринли ўйин ва акцияларда иштирок этдилар. Очилиш маросимида филиал директори, компания ходимлари, дилерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru