Apple компаниясининг собиқ раҳбари янги смартфонларни тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компаниясининг собиқ раҳбари янги смартфонларни тақдим этди

Apple компаниясининг собиқ раҳбари янги смартфонларни тақдим этди

1983-1993 йилларда Apple компаниясини бошқарган Жон Скалли эгаларидан бири бўлган Obi Worldphone компанияси янги SF1 Android-смартфони сотувга чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

5.0.2 Android ўрнатиладиган Obi Worldphone SF1 1920х1080 пикселли, 5-дюймли дисплей, 3 GB оператив хотира, 32 GB флеш-тўпловчи, 13 Мп асосий камерага эга.

Асосан ривожланаётган мамлакатлар бозори учун мўлжалланган янги смартфонларнинг асосий жиҳатларидан бири нархи баланд эмаслигидадир. Қурилма шу йил октябрида 199 дан 249 долларгача нарх билан сотувда пайдо бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru