Фото: Micro
Швецариянинг Micro компанияси сайёҳларга мўлжалланган Spiaggina номли бутунлай янги моделни тақдим этди. Машина олд томондаги ягона эшиги, электр юритгич ва кичкина ўлчамлари билан ажралиб туради.
Spiaggina енгил электромобиллар тоифасига мансуб бўлиб, 12,5 киловаттли двигател ёрдамида соатига 90 километргача тезликка чиқа олади. Бироқ митти машинада узоққа бориб бўлмайди, чунки 10,5 кВт/соат сиғимли First Edition аккумулятори бор-йўғи 177 километр масофага мўлжалланган. Ўлчамларга келсак, узунлиги 2519 миллиметр, кенглиги 1473 миллиметр ва баландлиги 1501 миллиметрни ташкил қилади.
Икки йўловчига мўлжалланган пуфаксимон электромобилнинг кузови пўлат ва алюминийдан тайёрланган, шунингдек, брезентли очиладиган томга эга. Автомобил салони кўк/оқ ёки кулранг/жигарранг сунъий чарм билан қопланган ва намликка ниҳоятда чидамли қилиб ишланган. Бундан ташқари, ҳар бир модел функцияларини ҳайдовчига мослаштириш имконини берадиган Custom Program опсияси ҳам мавжудлиги айтилмоқда.
Автомобил сотуви қачон бошланиши ва нархлари маълум қилинди. Spiaggina’нинг биринчи серияси 2025 йилда Европа бозорига кириб келади ва унинг бошланғич нархи 24 990 еврони ташкил этади. Шунингдек, талабгорлар ҳозироқ онлайн навбат рўйхатига исмини киритиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди