Фото: Shutterstock
Кўпчилик гриппни бир неча кун томоқ оғриши, иситма ва йўтал билан кечадиган оддий нохушлик деб ҳисоблайди. Аммо ёш болалар, кексалар ва аҳолининг бошқа гуруҳлари учун бу касаллик ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада, дунёда мавсумий гриппдан ҳар йили 300 мингдан 600 минггача одам вафот этмоқда.
Касалхонага ётқизишлар, оғир ҳолатлар ва ўлимлар сонини камайтириш учун инфекцияни бошқаларга юқтирмаслик керак, деган назария мавжуд. Лекин савол туғилади: касал одам қанча вақт давомида бошқалар учун хавфли?
“Умуман олганда, агар сизда гриппдан кейин бир сутка давомида ҳеч қандай белгилар бўлмаса, шу пайтдан атрофдагилар учун бутунлай хавфсизга айланасиз. Бироқ кишининг қанча вақт касаллик ташиши мумкинлиги ҳақида баъзи нозик жиҳатлар мавжуд. Бундан ташқари, вируснинг қандай тарқалиши тўғрисидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда”, — дейди Доналд Милтон, Мериленд университети жамоат саломатлиги мактабининг атроф-муҳит гигиенаси профессори.
Грипп қандай тарқалади ва қанча вақт давомида юқумли бўлади?
Нафас йўллари касалликлари учта асосий йўл билан тарқалади. Биринчидан, касал одамлар теккан юзалар орқали. Иккинчидан, йўтал ва аксириш пайтида каттароқ томчилар кўринишида. Учинчидан эса нафас олиш жараёнида. Ушбу мақолада кўпроқ охирги икки усул назарда тутилади.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг хабар беришича, грипп юққан беморлар, айниқса, касаллик белгилари пайдо бўлганидан кейинги дастлабки уч кун мобайнида жуда хавфли бўлади. Айнан шу даврда улар ўзларидан энг кўп миқдорда вирус “ажратади”. Шундан сўнг касалликни юқтириш эҳтимоллиги пасаяди, бироқ катта ёшдаги одамлар беш-етти кунгача хавфли бўлиб қолаверади.
Иммунитет пасайиши ёки қандли диабет каби маълум касалликларга чалинган одамлар билан боғлиқ ҳолат ундан ҳам ёмонроқ. Уларга инфекция билан курашиш учун кўпроқ вақт керак, шу сабабли улар узоқроқ вақт давомида ташувчи бўлиб қолади. Аммо энг ёмон ҳолат — болаларда кузатилади. Уларда вирусга қарши курашда катта тажриба йўқлиги учун бир-икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида фаол ташувчи бўлиб қолади.
Грипп турлари йилдан йилга ўзгариб бормоқда, шу сабабли баъзи мавсумларда касалликнинг юқумлилик даражаси юқорироқ бўлиши мумкин. Айнан шу боис вақти-вақти билан янгидан эмланишингиз керак. Бироқ ҳозирги кунда олимлар олдида турган асосий иш одамларнинг вирусдан ҳалок бўлишига йўл қўймасликдир. Касалликнинг бошқаларга юқиш эҳтимолини қандай камайтириш эса иккинчи даражали масала ҳисобланмоқда.
“Ҳозирги вакциналар аҳолини касалликдан ҳимоя қилиш учун жуда кўп иш қилаётгандек туюлади. Асосан, улар ўлимнинг олдини олади ва касалхонага тушишга йўл қўймайди. Аммо вируснинг тарқалишини етарлича тўхтата олмаслиги мумкин. Бу олимлар олдидаги жуда катта муаммо”, — деди Милтон.
Грипп юқишини олдини олишнинг энг муаммоли томони — бу симптомлар пайдо бўлишидан олдинги фаол босқичдир. Айнан шу сабабли коронавирус каби нафас йўллари касалликларини назорат қилиш жуда мушкул ҳисобланади. Бу кўзга кўринмайдиган душман билан курашиш дегани. Аммо янги тадқиқот вазиятни бутунлай ўзгартириши мумкин - яқинда олимлар вирус сиртида унинг тарқалишига хизмат қиладиган оқсилни аниқлади. Бироқ ҳозирча бу оқсилни нима қилиш борасида билимлар етарли эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди