09:59 / 21.10.2024
66

Бўлиб тўлаш ва лизинг автомобиль савдосига таъсир кўрсатишда давом этади

Бўлиб тўлаш ва лизинг автомобиль савдосига таъсир кўрсатишда давом этади
KPMG Ўзбекистон автомобиль бозорини таҳлил қилиб, ундаги ўсишнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар мингта аҳолига тўғри келадиган автомобиллар сони қўшни давлатларга қараганда анча паст. Бу автомобиль бозорида сезиларли ўсиш имкониятидан далолат беради.

Экспертларга кўра, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги тафовут қисқариши мумкин. Иқтисодий вазият янада яхшиланиб, уй хўжаликлари даромадлари ошгани сайин автомобилларга талаб ортиб боради.

Таъкидланишича, Ўзбекистон бозорида автомобиллар сонининг ўсишига ҳисса қўшган асосий омиллардан бири бу автокредитлардир. Шунингдек, лизинг ва бўлиб тўлаш каби омиллар яқин келажакда автомобиль савдоси ўсишига сезиларли таъсир кўрсатишда давом этади.

Маълумот учун, KPMG — аудит, солиқ, юридик ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи дунёдаги фирмалар тармоқларидан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Бўлиб тўлаш ва лизинг автомобиль савдосига таъсир кўрсатишда давом этади