Фото: Видеодан кадр
Хитойнинг Unitree компанияси ишлаб чиқарган G1 guma роботи узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Робот турган жойидан 1,4 метрга сакрашга муваффақ бўлди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бу одамсимон робот томонидан амалга оширилган энг узун сакрашдир.
Баландлиги 1,32 метр бўлган механизм учун бу катта ютуқ ҳисобланади. Бироқ роботнинг одамлар билан беллашишига ҳали эрта. Таққослаш учун, одамнинг турган жойидан энг узоққа сакраш масофаси 3,73 метрни ташкил этади. Ушбу рекордни 2015 йилда америкалик Байрон Жонс ўрнатган.
Unitree компанияси G1 гуманоидининг сакрашдан олдин қандай “қизишиб олишини” ҳам кўрсатди. Шу орқали компания ўз маҳсулотининг эгилувчанлиги ва ҳаракатчанлигини намойиш этди.
Роботнинг айрим бўғимлари 360 даражага айлана олади. Ҳар бир шарнир 23 дан 43 даражагача, машина қўл-оёқлари эса сониясига 2 метр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Робот 9000 мА/соатлик қувватга эга батарея билан жиҳозланган бўлиб, бу унга 2 соатгача узлуксиз ишлаш имконини беради. G1’нинг нархи 16 000 долларни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди