Фото: OpenAI
OpenAI компанияси ўзининг ChatGPT Search номли қидирув тизимини ишга туширганини эълон қилди. Қайд этилишича, яқин ойлар ичида барча фойдаланувчилар босқичма-босқич ушбу қидирув тизимидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
ChatGPT Search чатбот саҳифасида, матн ёзиладиган майдонда пайдо бўлган. У фойдаланувчи учун керакли маълумотни қидиради ва манбага ҳавола таклиф қилади.
Сўров бўйича тайёрланган жавоб фойдаланувчига қулайлик туғдириш мақсадида тартибланган ҳолатда тақдим этилади. Компания қидирув тизими учун фақат ишончли ахборот манбаларидан фойдаланишга ваъда берди.
«Энди ChatGPT интернетда қидирувларни олдингидан кўра сезиларли даражада яхшироқ амалга оширади. Авваллари қидирув тизимига мурожаат қилинган бўлса, энди сиз муҳим саволларга керакли веб-ресурсларга ҳавола берилган ҳолда тезкор жавоб олишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Ҳозирда қидирув тизимидан chatgpt.com расмий сайти ҳамда бир нечта мобил иловалар орқали фойдаланиш мумкин. ChatGPT Plus ҳамда Team’нинг барча фойдаланувчилари уни бугуннинг ўзида ишлатиб кўришлари мумкин. Enterprise ва Edu фойдаланувчиларига эга яқин ҳафталарда шундай имконият тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди