Жанубий Кореянинг LG компанияси эгилувчан дисплей технологиясининг янги босқичи билан фахрланиб, 50 фоизга кенгаядиган ва 10 минг мартадан ортиқ чўзилишга бардош берадиган экранни намойиш қилди. Бу ҳақда Gizmochina ёзди.
2022 йилда тақдим этилган аввалги модел 12 дюймдан 14 дюймгача чўзилувчан эди. Янгиси 18 дюймгача чўзилади ва 100 ppi пиксел зичлигини ва тўлиқ RGB ранг хусусиятини сақлаб қолади.
LG ўз ихтиросини «Илғор дисплей технологияси» деб атамоқда. Ҳозирги эгилувчан экранлардан фарқли ўлароқ, янги дисплей шаклини ўзгартириши, букланиши, чўзилиши ва турли шаклни олиши мумкин. Келажакда бундай технология, масалан, ақлли соатларда ёки ҳатто кийимда ҳам қўлланилиши мумкин.
Бундай дисплейлар ўзининг ноёб чўзилувчанлигига қўшимча равишда юпқа, енгил ва 10 минг мартагача чўзилишга бардош бера олади. Ҳозир технологиянинг бозорга чиқарилиш санаси аниқланмаган, бироқ LG уни яқин бир неча йил ичида тижорат мақсадларида фойдаланиш учун тақдим этилишини кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”