Фото: Donanimhaber
Android Headlines нашри ўз манбаларига таяниб, Android операцион тизимининг навбатдаги версияси қачон тақдим этилишини маълум қилди.
Инсайдерларга кўра, Android 16 операцион тизими 2025 йил 3 июн куни чиқарилади. Шу куни Google компанияси ўзининг Pixel смартфонларида янги тизимни намойиш этади. «Бу одатдагидан 2-3 ойга эрта», — дея изоҳ бермоқда мутахассислар.
Нашр хабарида қайд этилишича, операцион тизимнинг янги версиясини олдинроқ тақдим этилиши июл, август ва сентябрда чиқариладиган қурилмалар Android 16 нинг барқарор версиясига эга бўлишлари кераклигини англатади. Операцион тизимнинг турли хатоликларини бартараф этишга қаратилган иккинчи янгиланиши эса йил охирларига бориб тақдим этилади.
Журналистларнин таъкидлашича, Google операцион тизими энди Appleʼнинг ҳар сентябрда янгиланадиган iOSʼидан кўра эртароқ чиқади. Бундан ташқари, янги Pixel смартфонлари Android’нинг охирги версияси ўрнатилган ҳолатда сотувга чиқарилади.
Бир неча кун аввал Google корпорацияси Android 16 ни анъанавий равишда йил охирида эмас, балки 2025 йил ўрталарида тақдим этишини маълум қилганди. Компаниядагиларнинг тушунтиришича, операцион тизимнинг эрта янгиланиши «экотизимдаги қурилмаларнинг ишга туширилиш жадвалига яхшироқ мос келади». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар
Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” Қатар жамоасига мағлуб бўлди
Россия қўшинлари Украина жангариларига қарши янги тактика қўлламоқда
Эрдўғон туркий алифбога ўтишга тайёр давлатларни айтди
Исроилнинг уруш жиноятлари учун рамзий «Ғазо трибунали» тузилди
Трамп – АҚШнинг хорижда уруш очмаган ягона президенти
Виктор Орбан «Туркий дунё олий ордени» билан мукофотланди
Эрдўғон Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди